Pinned Tweet
Дўстим, Унутма, У сани деб Ота-Онасидан, яқинларидан кечиб келяпти.Танловда сандан яхшилари ҳам бўлган. Лекин у сани танлади.У ҳеч қачон сани танлаганига афсус қилмасин.Уни ҳимоя қил, қўллаб қувватла, бахтли қил. Сани бағрингда У ўзини ҳимояда, энг хотиржам ва бахтли ҳис қилсин. – at Uzbekistan
00:00))
Олти, етти йил олдин Твиттер жуда бошқача эди, кўпчилик бир-бирига ишонар, кўпчилик, бир-бирини танир эди. Тўғри ўша вақт ҳам аслида Чечинистонлик бир йигитни расмини қўйиб, фейк аккаунт орқали қизлардан айфон, пул, кийим-кечак доставка қилдириб соғиб юрадиган "Ньютон" каби машенниклар ҳам йўқ эмас эди. Жигар эса у вақтлар бутун УзТвиттерни "жигари" эди. Акага 5 йил олдин 1.5 млн қарз қарз берганман. Шу билан йўқ бўлиб кетди. Шу йил ёзда нотаниш номер телефон қилди, кўтардим, таниш овоз эишитилди, "жигааар яхшимисиз". Шундай сабаб келтириб 1 млн сўрадики, яна 150 минг қандай ташлаб бердим, ўзим билмайман. 6 ойдирки, йўқ бермайман демайди, душанба бўлса жума куни, жума бўлса душанба куни ташлаб бераман дейди. Охирги твитларимдан сўнг бугун 650 минг ташлаб берди, ҳозирча яна 1 млн қолди. Балки 5 йилдирки ҳақиқатан ҳам мушкул вазиятдадир, агар шундай бўлса, Аллоҳ мушкулини осон қилсин. Лекин бошқалар ҳам қарз бериб ололмай юрмаслиги учун огоҳлантиришни лозим топдим. Жигар кимлигини эса эски УзТвиттернинг деярли 90%и билади, у киши Оқил ака. Мақсадим асло акани шарманда қилиш эмас, фақат бошқаларни огоҳлантириш. Исмини ошкор қилиб нотўғри қилган бўлса Аллоҳ ўзи кечирсин.
Сал қолса бугун уйдан қувилиб мошинада ухлардим😂
Ишдан қайтсам дастурхон ҳар кунгидан бошқача безатилган, уйга киришим билан онам телефон қилиб қолдилар, келин яхшими, ўғлинг яхшими, бугун тўйларингга икки йил бўлибди, қаерда нишонлаяпсизлар деб. Уххх, гаплашиб бўлиб, хотинга ҳозир ишим чиқиб қолди деб чиқиб кетдим. Аксига олиб гул дукон ёпиқ, телефонлашиб, гулчини уйидан бориб миндириб келиб, гул олдим, инстаграмдан 4 кун олдин ташлаб қўйган курткачасини ҳам бир жойлардан топиб олдим, тортча, яна у бу нарса олиб уйга қайтдим. Хотин хурсанд, эсиздан чиқарвордизми деб ўйлагандим дадаси дейди. Қизиқмисан ойиси, ахир тўйимиз бўлган кунни қандай унутишим мумкин деб койиб ҳам қўйдим😂.
Қўша қариб юрайлик илоҳим!
6
82
2,446
Мани ҳикоя тўқийдиган одатим йўқ. Масалан, ҳозир ёзадиган мана шу гапимга ишонмасликлариз ҳам мумкин.
Ўтган ҳафта жума куни Қаршида соат 22:20-22:40 ларда PPS ходимлари Senat Game club'даги 70 нафар кап-катта, вояга етган ўттиздан ошиб, қирққа қараб кетаётган, орасида қонунни сув қилиб ичиб юборган юристлари ҳам бўлган йигитларга МЖТКнинг 190 моддаси билан 150 мингдан штраф ёзиб кетишган. Бу бутунлай ноқонуний. Ақли бор одам, бўлиши мумкин эмас, 70 тадан ҳеч бўлмаса бирортаси чиқиши керак қонунни тушунадиган дейди. Лекин бу бўлган воқеа.
Тасдиқлайди: @nonfinite77 , @ShoxruxKudratov , @djura3v
Аслида атрофимиз қизиқарли воқеаларга тўла. Эслаб қолиб, чиройли ёзиб беришда гап.
Сабина деган ўта шаддод синфдошим айтиб берганди. Коллеждан қайтибоқ, уйини меҳмонхонасига кириб қўшиқни қўйиб 15-20 дақиқа ҳуморидан чиққунча ўйнаб, шундай уйни тўрига бориб ётаман деса тўрда биттаси ўтирволиб томоша қилиб ўтирганмиш. Хуллас битта уста келган уйга, абедга дам олишга кирган, уйга пардалар тутилиб қоронғу бўлган, бу киргандан эшикни олдида турадиган магнитафондан арабча қўшиқ қўйиб роса ўйнаган.
Устани тасаввур қилинг, ухлаб ётибди, бир қараса олдида биттаси ўйнаб ётибди, бечора нима қилишни ҳам билмай қолган бўлса керак 😂
Ҳумоюн шу пулдан кечворса бўларди деб ўйлар(сиз) балки, лекин, заводда, қишда -20°С совуқда, тунги сменада 12 соатлаб вагонларга маҳсулот юклаб топганман ўша пулни.
Майли, аканинг охирги илтимоси туфайли бугун 00:00 гача ҳам кутаман.
Шундай қилиб АПК Қўриқчи иловасини эгаси 300$+ ойлик оляптимикин?
Нима дейсла, ички-ишлар қанча пул берса йигитга.
Yaqinda APK Qoʻriqchini reverse qilib starma-satr tekshirib chiqqanimizda hech qanday xavfli ma’lumot uzatish aniqlanmadi aynan 1.2.15 versiyasida.
t.me/logbit_ai/40
3
12
4,910
Биринчи қиз ёзишмалардан ўзиникини ўчириб ташлабдими деб ўйлабман, 3 қайта ўқиб тушундим.
Блят, бир замонлар Барот бобо ўғил набирали бўлдим деб хурсанд бўлганда а.
This quoted post is unavailable.
1
9
2,600
Твиттердан. 5 йил кутдим, майли, ҳафта охиригача ҳам кутаман. Шунда ҳам бермаса, кейин кимлигини очиқлайман.
Қандай қилиб битта одам ҳамма нарсага аралаша оладиган, ҳамма нарсага муносабат билдироладиган даражада универсал бўлиши мумкин? Бирор муаммо йўқки Аброр домла аралашмаган, муносабат билдирмаган. Бу даражага чиқиш учун нима қилиш керак.
21
31
5,118
Даҳшат!
2024 йилда Ўзбекистонда барча қайд этилган ўлим ҳолатлари ичида қон айланиш тизими касалликлари улуши.
Рақамларда:
Жами вафот этганлар: 174,4 минг киши.
Қон айланиш тизими касалликларидан: тахминан 100,5 минг киши.
Ҳар 100 нафар вафот этган кишидан қарийб 58 нафари.
Бу — мамлакатда ўлимнинг энг катта сабаби.
2023 йилда ушбу кўрсаткич расмий статистикада 61,1% бўлган.
Ўзбекистонда бу кўрсаткич дунё ўртачасидан (214,9) тахминан 2,4 баравар юқори.
2
2
558
50к $ пул киритмаган бўлсам ҳам айтай, Иман инвест'нинг бу ўзгартиришлари қип-қизил фирибгарликдан бошқа нарса эмас. Хуллас, кийдирибди))
2
13
1,399























